Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Дональд Трамп туфайли Coca-Cola нархи ошади

Дональд Трамп туфайли Coca-Cola нархи ошади

Coca-Cola компаниясининг бош директори Жеймс Квинси АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган алюминий учун бож тўловлари боис завод ишлаб чиқараётган ичимликлар нархини ошириш режалаштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

"Кун" нашрининг хабар беришича, «Пўлат ва алюминий баҳоси ошмоқда. Меҳнат баҳоси ҳам ошмоқда», — деди Квинси. У нархлар йил ўртасида ошишини айтди, аммо айнан қачон ва қанчага ошишига аниқлик киритмади. Шунингдек, бу хориждаги бозорларга ҳам тегишлими ёки фақат АҚШгами деган саволга ҳам ойдинлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнда АҚШ пўлат импортига 25 ва алюминий импортига 10 фоизлик бож тўловларини жорий этди. Бунга жавобан Еврокомиссия АҚШдан келтириладиган қатор маҳсулотларга бож тўлови киритди.

Аммо 25 июлда Евроиттифоқ Трампга ён босишга мажбур бўлди. Хусусан, томонлар Европага суюлтирилган газ экспортини ошириш, бунинг эвазига Қўшма Штатлардан Европага келтириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига тарифларни пасайтиришга келишиб олишди.

 

Киритилди: 15:02 27.07.2018. Ўқилди: 1682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!