Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси олий қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний АҚШ президентининг Теҳронга йўналтираётган ҳар қандай таҳдидини ўзига билдиришини айтмоқда.
АҚШ президентига ноўрин саволлар бергани учун CNN телеканали мухбири Дональд Трамп ва Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер иштирокидаги матбуот анжуманига киритилмади. Бу ҳақида CNN каналининг ўзи хабар берди.
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трампга совға қилган Жаҳон чемпионати-2018 рамзи туширилган футбол тўпи махсус чип билан жиҳозланган, деб ёзади РИА Новости.
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан 2019 йилда учрашмоқчи. Бу ҳақда унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон маълум қилди, деб ёзади Reuters.
25 июль куни Вашингтонда Еврокомиссия президенти Жан Клод Юнкер билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, АҚШ президенти Дональд Трамп «савдо уруши»даги божхона тарифларини қайта кўриб чиқилишини билдирди.
ЕИ (Европа иттифоқи) савдо урушининг олдини олиш мақсадида АҚШ президенти Дональд Трампга имтиёзлар берди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Вашингтон шу йили Россия президенти Владимир Путинни кутмаётганини билдирди.
Голливуддаги «Шон-шараф аллеясида» АҚШ президенти Дональд Трампнинг юлдузи вандал томонидан тош ўювчи болға билан синдирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
"Euronews”нинг хабар беришича, бугун Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкернинг учрашуви бўлиб ўтади.
АҚШда фуқароларнинг аксарияти Россия ҳукумати Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампга нисбатан обрўзсизлантирувчи маълумотга эга, деб ҳисоблайди. Бундан Коннектикут штатидаги Квиннипиак университети томонидан ўтказилган янги сўров натижалари дарак беряпти.
Дональд Трамп хорижга сафарларидан бирида самолётда одатда унинг турмуш ўртоғи томоша қиладиган телевизорнинг CNN каналини кўрсатаётганидан ғазабга келган. Бу ҳақда The New York Times’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Хельсинкида Россия президенти Владимир Путин билан ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган учрашув ҳақида баёнот берар экан, ҳеч қандай ён босишлар бўлмаганини билдирди.