АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши туфайли Дональд Трамп маъмурияти миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан Нью-Йоркдаги Хитой компаниясига тегишли бино акциялари назорат пакетини қўлга киритишга тайёрланмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путинга мактуби дипломатик каналлар орқали рус томонига топширилди. Бу ҳақда РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.
Россия президенти Владимир Путин АҚШ раҳбари Дональд Трамп билан шу йил 16 июль куни Хельсинкида бўлиб ўтган учрашувда қуролланишни назорат қилиш, жумладан, ядро қуролини чеклаш ва космосга қурол жойлаштиришни тақиқлаш бўйича музокаралар олиб бериш тўғрисида қатор таклифларни илгари сурган.
Буюк Британиянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон бурқа киядиган муслималарни почта қутисига ўхшатгани учун исломофобияда айбланмоқда. Бу ҳақда ВВС хабар тарқатди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Эрон билан бизнес юритадиган давлатлар Қўшма Штатлар билан бизнес юрита олмайди.
АҚШда президент Дональд Трамп маъмурияти Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Корея ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳакерлик ҳужумлари билан янада самарали курашиш учун бир қатор қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия, Хитой ва эҳтимол Шимолий Корея Қўшма Штатларнинг ишларига аралашаётганини ҳамда унинг мамлакатида иқтисодий ўсиш бўлаётгани сабабли бундай ҳаракатлар сони ошиши мумкинлигини билдирди. У бу ҳақда Огайо штатида сўзлаган нутқида айтган, деб хабар берди NBC.
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Миллий баскетбол ассоциацияси клубининг форварди Леброн Жеймснинг танқидига жавоб қайтарди.
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп савдо соҳасида Хитойга босим ўтказишда давом этади. Бу ҳақда “Оқ Уй”нинг расмий вакили Сара Сандерс хабар берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп қизи Иванканинг ОАВлар «халқ душманлари» эмаслиги ҳақидаги гапларини қўллаб-қувватлади, деб ёзади «Корреспондент.net». Унинг сўзларига кўра, ушбу категорияга нашрларнинг кўпчилиги тааллуқли бўлган «ёлғон хабарлар»гина киради.
АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Инга Корея урушида ҳалок бўлган америкали ҳарбийлар ҳокининг топширилиши муносабати билан миннатдорлик билдирди ва у билан янги учрашувни "сабрсизлик" билан кутаётганлигини айтди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ОТМларга кириш имтиҳонларининг биринчи куни «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»хабар қилди.