Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Трампни Москвага таклиф қилди

A A A
Путин Трампни Москвага таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин тегишли шарт-шароитлар яратилса, Америка етакчиси Дональд Трамп билан учрашиш учун Вашингтонга келишга тайёр. У, шунингдек, АҚШ раҳбарини Москвага таклиф қилганлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у Йоханнесбургда БРИКС саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».

«Трамп бундай таклифни олган, мен унга бу ҳақда айтганман. Вашингтонга ҳам боришга тайёрман, бироқ такрор айтаман: тегишли шарт-шароитлар яратилган тақдирда», — деди Путин бу шарт-шароитлар ҳар иккала мамлакатда яратилиши лозимлигини таъкидлаб.

«Учрашувга келсак, президент Трампнинг бундан кейин ҳам учрашувлар ўтказиш истаги борлигини яхши тушунаман. Бироқ тегишли шарт-шароитлар бўлиши лозим», — қўшимча қилди Россия президенти.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 06:21 28.07.2018. Ўқилди: 1290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар