Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп савдо соҳасида Хитойга босим ўтказишда давом этади. Бу ҳақда “Оқ Уй”нинг расмий вакили Сара Сандерс хабар берди.
“Президент Хитойга босим ўтказишни давом эттиради. У Америка саноати ва Америка ишчиларига зарар етиши мумкин бўлган пайтда жим ўтирмайди”, дейди Сандерс.
Шунингдек, у бугун “Оқ Уй” раҳбари Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо муносабатларига бағишланган матбуот анжуманинг ўтказилишини таъкидлади.