Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва жамоат кенгаши ташаббуси билан Тошкентнинг янги расмий гербини яратиш бўйича танлов ўтказилмоқда, деб хабар берди ҳокимлик ахборот хизмати.
Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат Тошкент шаҳри ер усти метро қурилиши беш босқичда амалга оширилади. Дастлаб Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.
Интернет орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларни тинглаган ва уларни тарқатган Бокс бўйича қатор мусобоқалар ғолибига нисбатан судда ҳукм ўқилди.
Тошкент шаҳрида автомашиналарнинг давлат рақами ўғирланиши ҳолати кўпаймоқда. Бир кечанинг ўзида 5 та давлат рақами ўғирлаб кетилгани айтилмоқда.
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Патрул-пост хизмати ходими сержант Фаррух Ғозиев тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлган черногориялик сайёҳни касалхонага олиб бориб унинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Тошкент Миробод туманида тўққиз қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган дўконга ёнғин тушди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.
Тошкент шаҳар Йўл хавфсизлиги бошқармаси айнан қайси ҳудудларда кўпроқ йўл транспорт ҳодисалари содир бўлаётганини аниқлаб, у ерларга тезликни қайд этувчи радарлар ўрнатиб боришмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳудудида жойлашган “Sigma” номли бизнес марказининг биносида ёнғин чиққани маълум қилинди.
“Ўзбекистон 24” телеканалида Тошкентдаги бир неча йилдан бери ўз ҳолига ташлаб қўйилган, таъмирланмаган йўлларнинг аҳволи кўрсатилди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари «Тошкент–Новосибирск» йўналишидаги халқаро қатнов поездининг йўловчилари ва уларнинг юкларини божхона назоратидан ўтказиш вақтида фуқаро Қ.А. 300 кг. гуручни божхона назоратидан яширганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Тошкент шаҳрида қидирувда бўлган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълум қилди.