Мирзо Улуғбек номидаги астрономия, физика, математика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига 2018-2019 ўқув йили учун ўқувчилар қабули бошланди.
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли саломатлиги туфайли, ўз хоҳишига кўра, вазифасидан озод этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ муассаса ходимлари 22 январь куни наркотиклар сақлаганлик учун қўлга олинган «Интеграл-инвест» қўшма корхонаси директори ўринбосари бизнесмен Жаҳонгир Умаровни қийноққа солгани ҳақида хабар берган Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш альянсининг маълумотларини изоҳлади, деб ёзади «Газета.uz».
Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Фарангиз Режаметованинг вафоти юзасидан ўзининг Facebook’даги саҳифасида муносабат билдирди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент ҳокимияти дарахт ва яшил экинзорлар ҳимоясини кучайтириш, уларнинг ноқонуний кесилишига қарши кураш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш тизимини яратиш тўғрисидаги қўшма қарор тафсилотларини маълум қилди.
Кеча, 20 июль куни тахминан соат 21:15да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди ва унда 25 ёшли актриса ҳалок бўлди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан тадбиркор Жаҳонгир Умаров калтаклангани ҳақидаги хабарни рад этди.
Энди ҳар бир автобус ҳайдовчисининг фаолиятини кузатиб борадиган, унинг хатти-ҳаракатларини назоратга оладиган алоҳида камера ўрнатилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тадбиркор Жаҳонгир Умаровнинг қўлидаги кўкариш излари у қўлга олингунга қадар бўлганлигини маълум қилди ҳамда у ИИББ ходимлари томонидан калтакланмагани айтилмоқда.
“Маърифатли жамият” шакллансагина, инсонларнинг ҳаёт неъматларини қадрлаш, умр мазмуни, тирикликдан мақсад ҳақидаги қарашлари ҳам ўзгаради.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев фуқаролардан тушаётган шикоят ва мурожаатлар асосида Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК директори З.Нарзуллаевга Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида қурилаётган уй-жойлар нархи юзасидан депутатлик сўрови юборди. Бу ҳақда депутат ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.
Кутилмаган автоҳалокат ҳаммамиз таниган, «Ойижон» фильмидаги ролидан кейин севилиб қолган истеъдодли ёш актриса, Фарангиз Режаметова (Жамолхонова)ни орамиздан олиб кетди.