Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 12 июль куни ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил апрель ойида номаълум шахс 6-даҳада жойлашган автомашиналар бозорида фуқаро С.М.нинг “Nexia” русумли автомашинасини 24 ой давомида ҳар ойда 500 АҚШ долларидан жами 12 минг АҚШ долларига сотиб олишини айтиб, алдов йўли билан олган автомашинани бўлакларга бўлиб, сотиб юборгани ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Уни қидириб топиш чоралари кўрилган, деб ёзмоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида "БМВ" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
12 июль куни Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуасида телефон сотувчиларига пичоқ билан жароҳат етказган Саиднўъмон Акбаровни ушлаш чораси кўрилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳабар қилди.
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Тошкентдаги Абу-Сахий бозорини сотди, деб хабар берди Рейтер ўз манбасига таяниб.
11 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида фуқаро Абдулазиз Раҳимов "Мирзо Улуғбек" кўчаси 142-уй олдида қаровсиз қолдирилган А.П.га тегишли “Нексия” русумли автомашинани ҳайдаб қочиб кетади.
10 июль куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшаган Ю.А. исмли аёл бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинани Мустақиллик кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган У.Г. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.
12 июль куни соат 14:50да Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Ойбек кўчасида жойлашган 9-қаватли уйнинг 1-қаватидаги гўзаллик салонида ёнғин юз бергани ҳақида хабар олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун 12 июль куни тахминан соат 13:47 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Юнусобод тумани Юнус ота кўчасида жойлашган Cristal супермаркетининг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Яқинда маҳалламизда бир одам вафот этди. Шамоллашни ўтказиб юборгани сабаб, ўпка фаолияти ишдан чиққан экан. Аслида эса, хасталик сабаби сил эди. Буни биз маҳалладошлари ва оила аъзолари биламиз, аммо сир сақлаймиз. Ташвишлиси — болаларимиздан хавотирдаман. Уларни дарвозадан чиқаришга қўрқамиз...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш белгиланган эди.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган савдо марказида бугун, 12 июль куни соат тахминан 13:48 да ёнғин келиб чиққан ва натижада бинога жиддий зарар етган.