Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Телевидениеда Тошкентдаги “ҳалок қилинган” йўллар кўрсатилди (видео)

A A A
Телевидениеда Тошкентдаги “ҳалок қилинган” йўллар кўрсатилди (видео)

“Ўзбекистон 24” телеканалида Тошкентдаги бир неча йилдан бери ўз ҳолига ташлаб қўйилган, таъмирланмаган йўлларнинг аҳволи кўрсатилди.

"Uznews.uz" нашрининг ёзишича, гап Фарҳод бозоридан Чўпонота кесишмасигача бўлган ҳудуд ҳақида кетмоқда. Репортажда таъкидланишича, Лутфий кўчасида ҳудуддаги трамвай линияси олиб ташланганидан кейин йўл авария ҳолатига келиб қолган. Аксига олиб, бу йўл бирор марта ҳам таъмирланмаган ва ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Шунингдек, пиёдалар ўтиш йўлакчаси йўқ. Бундан ташқари, Ширин кўчасида тунги ёритиш чироқлари йўқ, йўл бир аҳволда, ҳар ёнда шағал ва ахлатларни кўриш мумкин.

Киритилди: 09:31 19.07.2018. Ўқилди: 1493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар