Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкент

Фото: Янгийўлда икки бошли бузоқ туғилди

Фото: Янгийўлда икки бошли бузоқ туғилди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Озод» МФЙда икки бошли бузоқ дунёга келган. Бу ҳақда «Xabar.uz» фойдаланувчиларга таяниб маълум қилди.

Киритилди: 11:33 22.11.2018. Ўқилди: 3549 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкентнинг баъзи туманларида 22 ноябрь куни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

2018 йил 22 ноябрь куни соат 10:00дан 18:00гача, «Toshkent HETK» АЖнинг 110 кВт Л-6-О ҳаво электр тармоғидаги 3-сонли таянчи авариясини таъмирлаш мақсадида 10-Иссиқлик марказига келаётган юқори кучланишли электр тармоғи ўчирилиши режалаштирилмоқда.

Киритилди: 10:30 22.11.2018. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкентда қўшмачилик билан шуғулланган шахсга қандай жазо тайинланди?

2018 йилнинг 8 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туман судининг сайёр очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Судланувчи Қ.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш)га асосан жиноят иши кўриб чиқилди. 

Киритилди: 18:11 21.11.2018. Ўқилди: 2209 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкент шаҳрида ёруғлик диодли светофор ўрнатилди (видео)

Тошкент шаҳрининг Шайхонтаҳур туманида, Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари кесишмасида янги кўринишдаги светофор ўрнатилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Киритилди: 17:31 21.11.2018. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкентдаги сил касалликлари шифохонасида жанжал, бир киши жонлантириш бўлимига ётқизилди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 1-сонли шаҳар сил касалликлари касалхонасида даволанаётган В.Е. даволаниш хонасида ўзаро жанжал сабаб шу ерда даволанаётган В.Б.нинг бошига стул билан бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.

Киритилди: 14:42 21.11.2018. Ўқилди: 2307 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкентда автомашина салонидан 1 800 АҚШ долларини ўғирлаган шахс ушланди

Шу йил 7 август куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган «Стройгород» савдо мажмуаси олдида қаровсиз қолдирилган И.Ш.га тегишли Lacetti русумли автомашина эшик қулфини бузиш йўли билан очиб, салонидан 1 800 АҚШ доллари бўлган ҳамённи ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Киритилди: 14:40 21.11.2018. Ўқилди: 1448 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкентда биринчи вино фестивали ташкил этилди

 Айни пайтда “Ўзэкспомарказ“ мажмуасида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган “Вино санъати“ винолар фестивалининг очилиши бўлиб ўтмоқда.

Киритилди: 12:36 21.11.2018. Ўқилди: 1761 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Олмазор туманидаги касалхонада беморлар ўртасидаги жанжал содир бўлди

Жорий йилнинг 20 ноябарь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 1-сонли шаҳар сил касалликлари касалхонасида даволанаётган В.Е. даволаниш хонасида ўзаро жанжал сабаб шу ерда даволанаётган В.Б.нинг бошига стул билан бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.

Киритилди: 11:50 21.11.2018. Ўқилди: 1669 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкентлик аёл эрини нега пичоқлади?

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи М.Ж. (исмли аёл) уйи олдида оилавий жанжал сабаб бирга яшовчи турмуш ўртоғи С.Д.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Киритилди: 11:44 21.11.2018. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ИИВ: фарзандларини жиноятига шерик қилган ота қўлга олинди

2018 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 13 июнь куни фуқаро С.Ю. бирга яшовчи икки нафар фарзандлари билан Миробод туманида яшовчи фуқаро С.С.га ўзларининг уйида бўлган қандолат цехининг ускуналарини янгисига алмаштиришни ва корхона даромадидан 50 фоиз улуш беришни айтган.

Киритилди: 17:22 20.11.2018. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкентда танишига нисбатан фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди

2018 йилнинг 16 март куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2015 йилнинг 11 февраль куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи Н.М. хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи, таниши А.Т.га ип калава сотиб олишини айтиб, алдов йўли билан ундан 240 миллион 408 минг сўм пулини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Киритилди: 11:43 20.11.2018. Ўқилди: 1055 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ИИББ изоҳи: “Трамадол” сотувчиларининг “самосуд” қилиниши саҳналаштирилган

Ижтимоий тармоқларда “Трамадол” сотувчиларини “самосуд” қилиш жараёни тасвирланган видео тарқалди ва бу қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Киритилди: 18:16 19.11.2018. Ўқилди: 2317 марта. Фикрлар сони: 0 та.