Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи М.Ж. (исмли аёл) уйи олдида оилавий жанжал сабаб бирга яшовчи турмуш ўртоғи С.Д.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, С.Д. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. М.Ж. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.