Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Олмазор туманидаги касалхонада беморлар ўртасидаги жанжал содир бўлди

A A A
Олмазор туманидаги касалхонада беморлар ўртасидаги жанжал содир бўлди

Жорий йилнинг 20 ноябарь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 1-сонли шаҳар сил касалликлари касалхонасида даволанаётган В.Е. даволаниш хонасида ўзаро жанжал сабаб шу ерда даволанаётган В.Б.нинг бошига стул билан бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, В.Б. касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. В.Е. эса қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 11:50 21.11.2018. Ўқилди: 1674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар