Пойтахтимиздаги "City Palace" меҳмонхонасида БМТнинг “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида“ги Конвенцияси (CEDAW) қўмитаси тавсияларининг бажарилиши юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева сўзга чиқди.
Марказий Осиё давлатлари президентлари 2019 йилда навбатдаги маслаҳатлашувлар учун Тошкентда йиғилишади. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шайхонтоҳур туман 197-сонли мактабгача таълим муассасасида содир этилаётган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 2018 йил 20 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилгани хабар берилганди.
Кўча-кўйда гоҳида «телефонингизни бериб туринг», деб илтимос қиладиганлар учраб туради. Кимдир зарурат юзасидан бунга жазм қилса, кимдир...
Гиёҳвандлик, психотроп моддалар... Бу сўзлар қулоққа чалиниши билан киши бир сесканиши табиий.
Россиялик рэпер Тиматининг 27 ноябр кунига белгиланган яккахон концерт дастури бошқа майдончага кўчирилди, деб хабар қилмоқда тадбир ташкилотчилари.
«Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ўзбек журналистлари делегацияси таркибида Хитой сафарида бўлиб қайтди. Сафар давомида Пекин, Фуджоу, Сяминь шаҳарларида бўлиб, улардаги ўрганса бўладиган жиҳатларга эътибор қаратди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, фирибгар берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида шу йил 7 ноябрь куни номаълум шахс Ғазалкент шаҳрида яшовчи Б.О. (исмли аёл)ни уйига орқа томонда очиқ қолдирилган эшик орқали кириб, хонадондан “Самсунг” мобиль телефони ва 200 000 сўм пулини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар прегабалин ва трамадол сотувчиларни ечинтириб, кечирим сўрашга мажбур қилгани акс этган ролик тарқалди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жорий йилнинг 23 июль куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи Б.Д. Лабзак кўчасида таниши, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи, «Фруиц-Тўрткўл» МЧЖ иш юритувчиси I.Б.га тадбиркорлик билан шуғулланишини айтиб, алдов йўли билан ундан 80 000 АҚШ долларини олган.
20-22 ноябрь кунлари Тошкентда "Терроризмга алоқадор жиноий ишлар бўйича жиноят қидирув ва судловни амалга ошириш соҳасида илғор тажриба" мавзусига бағишланган минтақавий семинар бўлади. Бу ҳақда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси Turon24га хабар берди.