8 декабрдан бошлаб Тошкентда «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари кўтарилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» корхонаси хабар берди.
Актриса Шаҳзода Муҳаммедова бўлажак турмуш ўртоғи Марат билан расман никоҳдан ўтди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Тошкентдаги Алишер Навоий номли кино саройида Саид Мухторовнинг «Васият» номли янги драматик фильми илк намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмалари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қолаверса фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан рейд ташкил этилди.
Шу кунларда Тошкент шаҳрининг баъзи туманларида эгасиз, дайди итларни отиб кетилаётгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалмоқда.
Бу ҳақда 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банклари ролини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Малика” савдо мажмуаси рўй берган ўғрилик видеоси бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий баёнот билан чиқди.
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири автомобилда унутиб қолдирилган ҳамёнини қайтариб берган таксичи ҳақида гапириб берди, деб ёзади Sputnik.
Шавкат Мирзиёев раислигида 22 ноябрь куни банк тизимини ислоҳ этиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.
“Ўзбекконцерт” соқоли туфайли лицензия ололмаётганини иддао қилган хонанда Сан Жейни ижодий кўмаклашиш кенгашининг навбатдаги йиғилишига чақирди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одил Абдуқаҳҳоров маълум қилди.
Сергели туманида яшовчи Э. Х. фарзандининг вафоти юзасидан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг мутахассислари томонидан текширув олиб борилди. Унда Э.Х.нинг фарзандига эмлашнинг тўғри қилинганлиги, унинг стандартларга мослиги, миқдори ва муддати каби жиҳатлари ҳам чуқур ўрганиб чиқилди.
Шу йилнинг 13 октябрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи Е.К. (исмли аёл)нинг уйига қоғоз чиқиндиларни сотиб олишни айтиб кириб, уни чалғиганлигидан фойдаланиб уйидан умумий қиймати 21 млн. 400 минг сўмлик 15 турдаги заргарлик буюмлари, уй сувенирларини ўғирлаб кетганлар.