Шу йилнинг 13 октябрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи Е.К. (исмли аёл)нинг уйига қоғоз чиқиндиларни сотиб олишни айтиб кириб, уни чалғиганлигидан фойдаланиб уйидан умумий қиймати 21 млн. 400 минг сўмлик 15 турдаги заргарлик буюмлари, уй сувенирларини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бектемир туманида яшовчи С.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.