Самарқандда тўй кортежи ҳайдовчилари энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда STV телекомпанияси хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 10 февраль куни Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Ҳошимов, сектор ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, аҳолидан тушган мурожаатларга жавоб қайтарган эди.
2018 йил 23 июль куни ОАВда Самарқанд шаҳридаги 64-сонли алоҳида сақлаш шароитлари, тарбия ва таълимга муҳтож ўғил болалар учун ихтисослашган мактаб раҳбарлари ва тарбиячилар тарбияланувчиларни калтаклаб келаётгани ҳақида хабар пайдо бўлган эди.
Президентимиз 2017 йил 22 декабрда мамлакатимиз парламентига тақдим қилган Мурожаатномасида вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш, патруль хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 май кунидаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида, жумладан, тугатиладиган йўл-патруль хизматининг стационар постлари ва патруль пост хизмати постлари рўйхати тасдиқланиб, бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Самарқанд шаҳар Ёшлар марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Самарқанд гўзали – 2019» танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, Ж.Х. касалхонага ётқизилган. Д.Б. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23 февраль куни Самарқанд вилояти Пахтачи тумани 2-умумтаълим мактабининг Ёшларни чақириққача тайёрлаш фани ўқитувчиси Д.Б. мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ж.Х.ни уриб тан жароҳати етказган. Олинган тан жароҳати натижасида Ж.Х.нинг талоғи ёрилиб кетган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Аввалроқ, «Аҳмадбой» билан боғлиқ йирик молиявий пирамида шаклидаги фирибгарлик ортида анчагина машмашалар содир бўлганди. Айбдорлар тегишли жазосини олганди. Аммо бу билан фирибгарлик жинояти ва унга чув тушаётганлар камайгани йўқ.
Самарқанд шаҳрида ўз яшаш уйида фоҳишахона очган шахс фош этилди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Самарқанд шаҳри Кафтархона кўчасида 24 кишига қалбаки авиачипта сотган ноқонуний авиакасса аниқланди, деб хабар қилди Зарафшон газетаси.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, улар касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 16 ёшли набираси Д.Д. вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ "Самарқандда МИБ якшанба куни ҳам тадбиркор ва аҳоли тинчини бузмоқда" номли мақола эълон қилинганди.