Жорий йилнинг 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси Самарқанд шаҳридаги тунги клуб ва ресторанларда назорат тадбирлари олиб борилди. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри хабар тарқатди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда бепуштликни даволаш учун мўлжалланган қалбаки “Комастон” дори воситаси импорти фош қилинди.
Ҳозиргина «Жомбой тонги» газетасининг телеграмдаги каналига асосланиб, «Профессион де фуа». ИИБ ходими ўн кунда эплолмаган ишни шифокор ўн дақиқада уддалади» сарлавҳали хабарни чоп этдик. Энди эса Жомбой туман Ички ишлар бошқармаси томонидан ушбу хабарга билдирилган муносабатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
«Жомбой тонги» газетасининг телеграм каналида бир қизни машина уриб кетгани ва ўн кундан буён унинг яқинлари топилмаётгани ҳақида хабар жойлаштирилди. Туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган қизни сўраб ҳеч ким мурожаат қилмагач, газета журналисти ва шифокор унинг яқинларини топишга уринишган.
Самарқанд шаҳрида яшовчи Шерхон Ёрбеков 17 ёшда. У ёшликнинг гаштини сурадиган пайтда тўғри йўлдан адашди. Қарзларини қайтариш учун ўзгаларнинг мулкига кўз олайтирган Д.Жавотовга "кўмак бериш" мақсадида ўғриликка қўл урди. Тузилган жиноий режага асосан, Д.Жавотов ва Ш.Ёрбеков 2018 йил 8 октябрь куни соат 02:30 ларда Самарқанд шаҳар, С.Бухорий кўчасида турган Н.Мухторовга тегишли "Нексия" русумли автотранспорт воситасининг орқа юкхонасини очиб, 10 миллион сўмлик асбоб-ускуналарни ўғирлади.
Самарқанд вилоятида яшовчи Камолбой Сатторов (исм-фамилиялар ўзгартирилди) эллик беш ёшида суднинг курсисига ўтиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судининг судьяси Даврон Нуралиев маълум қилди.
Самарқанднинг қатор кўчаларида 29 мартда бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида сув тошиб чиқиш ҳолати кузатилди.
Бугун, 29 март эрта тонгдан Самарқанд шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида бир қатор кўчаларда сув тошқини юзага келган.
Самарқанд вилояти Булунғур тумани “Элобод” маҳалласида яшовчи иккита қўшни хонадаон аҳллари бундан уч йил муқаддам бир метргина ер масаласида юзага келган тортишув сабаб аразлашиб, юзкўрмас бўлиб кетган эдилар.
2019 йил 24 март куни соат тахминан 00:45 да Самарқанд шаҳри, Широқ кўчасида яшовчи Е.С. шаҳардаги Гагарин кўчасида яшовчи турмуш ўртоғи М.А.нинг яшаш уйида, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал вақтида, ошхона пичоғи билан М.А.нинг елка ва қорин соҳаларига уриб, тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Самарқандлик аёл ўз фарзандини Тошкентда саккиз минг долларга сотишга уринди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида шу йил 17 март куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши” йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Б.Х.ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.