Самарқандлик аёл ўз фарзандини Тошкентда саккиз минг долларга сотишга уринди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Ўзбекистон ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида, 18 март куни аёл қўлга олинган. У Самарқанд вилояти Нарпай туманида рўйхатда турган ва вақтинча Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаб келаётган бўлган.
25 ёшли Ш.О. уч ойлик ўғлини Ўртачирчиқ туманида 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди , - дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.