Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Самарқанд кўчалари сув тошқини остида қолди (фото+видео)

Самарқанд кўчалари сув тошқини остида қолди (фото+видео)

Бугун, 29 март эрта тонгдан Самарқанд шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида бир қатор кўчаларда сув тошқини юзага келган.

Дарё мухбирининг маълум қилишича, соат 3:00 атрофида ёғишни бошлаган ёмғир натижасида Самарқанд шаҳридаги Шоҳизинда, Registon, Садриддин Айний, Мир Саид Барака, Ибн Сино, Рўдакий кўчаларида сув тўпланиб қолган.

Дарё га юборилган маълумотга кўра, кучли ёмғир натижасида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ётоқхонаси ҳам сув босган.

Айни пайтда юзага келган ҳолатни бартараф этиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва ободонлаштириш бошқармаси томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: 11:57 29.03.2019. Ўқилди: 6792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!