Самарқанд шаҳар кўчаларида ҳам автомашиналар қатнови тўхтатилган. Кўчаларда одамлар фақатгина озиқ-овқат маҳсулотлари олиш учунгина ҳаракат қилмоқда.
Самарқанд шаҳарида жойлашган Самарқанд темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи ётоқхонасида турли вилоят фуқаролари карантинга олинган эди.
Пайариқ туман ҳокими Туркияга сафари сабабли карантинга олинган. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар бермоқда, дейилади "Халқ сўзи ONLINE" хабарида.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб талабалар учун масофавий таълим асосида ўқишлар ташкил қилинмоқда.
Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида А.Аҳмадов раислигида кўриб чиқилди.
1996 йил 18 январь куни Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган Аслиддинов Миршараф Аслиддин ўғли ўта оғир жиноят содир этганлиги сабабли қидирилмоқда.
АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазири матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилди.
2020 йил 27 март куни соат 06:00дан бошлаб, Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан кириш ҳар қандай транспорт воситалари учун тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Қ., Х.С., Э.Ш. ва А.Ф.,лар гумон қилунувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Самарқанд. 2020 йилнинг 22 март куни соат 20.00 ларда Оқдарё тумани “Қоратери” қишлоғида жойлашган “Ов Ёғдуси ИКВ” фермер хўжалиги ишчиси 59 ёшли Т.М., норасмий турмуш ўртоғи, 50 ёшли З.У., билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб, рашқ оқибатида ўзаро жанжаллашиб, З.У.,ни боши ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Самарқандда жамоат транспортлари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 16 март куни 14 кунлик карантинга жойлаштирилган фуқаро А.А. 20 март куни соат 22:00 атрофида яширин равишда шифохонадан қочиб кетган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.