Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Такси фаолияти тўхтатилди. Аммо Самарқандда ҳайдовчилардан 40.000 сўмдан олинмоқда

Такси фаолияти тўхтатилди. Аммо Самарқандда ҳайдовчилардан 40.000 сўмдан олинмоқда

АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазири матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Самарқандда карантин даври бошланган бир пайтда ҳамма уйда бўлсин деган бир пайт «сариқ такси» шашка ҳайдовчиларидан ҳалигача 40.000 сўм путёвка пули олишаётган экан. Бу энди нимаси бўлди? Уларнинг талаби қанчалик тўғри ва асосли?

❗️Амалдаги мувофиқ йўл варақалари йўналишсиз таксиларнинг ишини таърифловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Йўналишсиз такси ҳайдовчиларига йўл варақаларини бериш ташувчи ташкилотнинг навбатчи диспетчери томонидан амалга оширилади. Бунда ҳайдовчилар томонидан хеч қандай тўловларни амалга оширилиши кўзда тутилмаган.

Нафақат бугунги кун шароитида балки пандемия режимидан ташқари ҳолатда ҳам юридик шахслар томонидан йўл варақаларини берганлик учун йўналишсиз такси хайдовчиларидан кунлик тўловларни талаб қилиши хеч қандай асосга эга эмас.

Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси томонидан назоратга олинди.

Киритилди: 16:37 30.03.2020. Ўқилди: 2880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!