Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фожиа! Самарқандда эркак норасмий хотинини тепкилаб ўлдирди

Фожиа! Самарқандда эркак норасмий хотинини тепкилаб ўлдирди

Самарқанд. 2020 йилнинг 22 март куни соат 20.00 ларда Оқдарё тумани “Қоратери” қишлоғида жойлашган “Ов Ёғдуси ИКВ” фермер хўжалиги ишчиси 59 ёшли Т.М., норасмий турмуш ўртоғи, 50 ёшли З.У., билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб, рашқ оқибатида ўзаро жанжаллашиб, З.У.,ни боши ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада З.У., олган тан жароҳатлари билан шу ерда ётиб қолиб, 23 март соат 02.00 ларда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасдан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Т.М., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 23:25 24.03.2020. Ўқилди: 3508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!