Каттақўрғон шаҳрида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида бугун, 12 апрель куни, соат 06:43 да портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Каттақўрғон шаҳар «Гўзалкент» маҳалласи Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида бугун, 12 апрель куни, соат 06:43 да портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, портлаш ис газининг сиқилиши натижасида юзага келган чақнаш оқибатида содир бўлган.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида аҳоли яшовчи кўп қаватли уйда портлаш содир бўлган. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган фуқаронинг таъкидлашича, воқеа бугун, 12 апрель куни, соат 06:30 да юз берган.
Самарқанд вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 3 нафарга етди.
1 058 нафар ўзбекистонликлар Қозоғистондан поездда Самарқандга олиб келинган ва хавфсизлик сабаб карантинга олинганди.
Аввал маълум қилганимиздек, АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель, чоршанба куни, коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида Самарқанд вилоятида катта корхона бошқарувчиси коронавирус юқтиргани маълум қилинган.
29 мартга ўтар кечаси соат 03:09 да 32 ёшли маст фуқаро А.Т., Самарқанд шаҳридаги Сартеп массивидаги бозорга келиб, 63 ёшли қоровул Хусинали Муродовдан ундан хот-дог пиширишни сўраган. Аммо кекса киши мижозга ошхона карантин туфайли ёпилганлигини тушунтириб, рад этган.
Ҳозирда бемор белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда. Унинг аҳволи яхши.
Мазкур ҳуқуқбузарга Самарқанд тумани Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 54-моддаси 2-қисми ҳамда 194, 195-моддалари асосида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Самарқандда кучли ёмғир ёғганидан хабарингиз бор. Ижтимоий тармоқларда ана шу ёмғирнинг аянчли оқибатларидан бири акс этган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқлар 6 апрель куни сув остида қолган Самарқанднинг фото ва видеоларига тўлди: кучли ёғингарчилик оқибатида кўҳна шаҳар кўчаларида тошқинлар юз берди, айрим маҳаллаларда машиналар «сузиш»га, одамлар белгача ботиб сув кечишга мажбур бўлди.