Айни вақтда Жомбой тумани хавф даражаси ўртача – “Сариқ” тоифага киритилган.
Айни соатларда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Самарқандда ҳарбий шаҳарча ҳудудида 100 кишилик карантин шифохона қуриляпти. Қурилишни бир ой муддат ичида якунлаш режалаштирилган.
Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов тумандаги мактаб ўқитувчиларини рўза пайтида мактаб ҳожатхоналарини тозалашга жалб қилган. Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган мурожаатчилар ҳожатхона тозалаётган ва таъмирлаётган ўқитувчилар расмини ҳам юборган.
Самарқандлик И. шу йилнинг 19 май куни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида оғир аҳволда ётқизилган. Ўтказилган таҳлиллар натижасида унда “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган. Пахтачи туманида яшовчи 63 ёшли (эркак) ушбу бемор 3 йилдан буён I-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташҳиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган.
Ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилоятининг энг йирик тумани Ургут ҳам «қизил» тоифага киритилган. Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати ушбу туманда кучайтирилган рейд табдирлари ўтказилгани ҳақида видео эълон қилди ва унда туман «қизил» тоифада экани айтилган.
Маълумот учун, Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларидаги эпидемиологик вазият бўйича Пастдарғом тумани «қизил» ҳудудга киради.
Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 175 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 178 нафарга етди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида даволанаётган беморлар ва тиббиёт ходимларидан COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли марказнинг фаолияти 2020 йилнинг 19 май кунидан бошлаб вақтинча тўхтатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Жомбой тумани ҳудудида интернат тарбияланувчиси бедарак йўқолгани ҳақида хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни дамгача Самарқанд вилоятида 281 киши коронавирус юқтирган ва уларнинг 175 нафари тузалган, 1 киши вирус сабаб вафот этган.