Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда ҳоким рўзадор ўқитувчиларни ҳожатхона тозалашга жалб қилгани айтилмоқда

Самарқандда ҳоким рўзадор ўқитувчиларни ҳожатхона тозалашга жалб қилгани айтилмоқда

Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов тумандаги мактаб ўқитувчиларини рўза пайтида мактаб ҳожатхоналарини тозалашга жалб қилган. Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган мурожаатчилар ҳожатхона тозалаётган ва таъмирлаётган ўқитувчилар расмини ҳам юборган.

Таъкидланишича, ҳоким топшириғига кўра, мажбурий тарзда ҳожатхона таъмирлашга жалб қилинган ўқитувчилар вилоятда карантин бўлишига қарамасдан, ўз имкониятларидан келиб чиқиб мактабга қатнаган.

Ҳожатхоналар таъмири қандай кетаётганини аниқлаш мақсадида ҳоким ўринбосари Асқар Рустамов бошчилигидаги ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев, туман касаба уюшмаси раҳбари Муҳаммад Жумаевлардан иборат гуруҳ ҳар куни мактабларга бориб, ҳолатни ўрганган.

«Дарё»га юборилган ва 2020 йил 22 май куни тасвирга олинган видеодан англашилишича, ушбу гуруҳ тумандаги 32-мактабда бўлганида ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев таъмирдан кўнгли тўлмай, мактаб директорини турткилаб ташлаган.

«Мактаб директори ўқитувчилар рўзадорлиги учун жисмоний меҳнатдан қийналаётганини айтган вақтда мудир ‘сен буюрилган ишни қил’ деб директорни туртган», — дейилади таҳририятга қилинган мурожаатда.

Мурожаатчиларнинг айтишича, ушбу мактаб жойлашган Умид қишлоғи «Обод қишлоқ» давлат дастурига тушган бўлса ҳам барча таъмирлаш ишлари шу йўсинда амалга оширилади. Қолаверса, ҳудуддаги уйлар таъмири ва аҳоли ҳолидан хабар олиш ҳам мактаб директорларига юклатилган.

«Ўзининг ёғига ўзини қовуриш дейилади бу», — дейди мурожаатчилар.

Киритилди: 15:31 27.05.2020. Ўқилди: 3892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!