Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда коронавирусга чалинганлар учун шифохона қуриляпти

Самарқандда коронавирусга чалинганлар учун шифохона қуриляпти

Самарқандда ҳарбий шаҳарча ҳудудида 100 кишилик карантин шифохона қуриляпти. Қурилишни бир ой муддат ичида якунлаш режалаштирилган.

“Янги мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касалликлар даволанади. Даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, мазкур ҳудуднинг ўзида тиббиёт ходимлари учун уй-жой қурилмоқда.

Ҳарбий шаҳарча ёндош ҳудудида 1000 кишилик карантин мажмуа қурилиши бошланган. 

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов қурилиш вазирлигининг масъул раҳбарлари билан биргаликда объект ва қурилиш лойиҳаси билан танишиб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди. Келгусида бу тиббиёт муассасаларини Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топшириш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 18:36 28.05.2020. Ўқилди: 2974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!