Қашқадарёлик тадбиркор, «Бойқўрғон паҳлавони» хусусий корхонаси раҳбари Бекзод Бердиев «Дарё»га мурожаат қилиб, давлат раҳбари қарорига кўра ҳар бир оилани тадбиркор қилишга бел боғлаган Президент жамоасига қўшилганини, юртдошларини тадбиркор қилиш илинжида ўз маблағлари ҳисобидан қўшни Қозоғистондан чорва моллари келтириб аҳолига улашаётганини айтар экан, банклар унинг қарийб 1 миллард сўм пулини ўз вақтида тўлаб бермай сарсон қилаётганидан шикоят қилди.
Таниқли қизиқчи Ортиқ Султонов Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги калий заводига келиб, ишчилар билан учрашди.
Ҳунармандлар сулоласининг олтинчи авлоди бўлган Шариф Раупов Ғузор туманидаги Чақар маҳалласида истиқомат қилади. Эндигина 26 ёшни қарши олган бўлсада, ўзбек миллий заргарлик санъати ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда, дея хабар беради ЎзА.
23 июль куни “Самарқанд – Қарши” участкаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилади. Шу муносабат билан 758/757-сонли “Афросиёб” электропоезди ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади.Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар беради.
Мажбурий ижро бюроси директори Б.Қудратходжаевнинг навбатдаги сайёр қабули жорий йилнинг 28-29-июнь кунлари Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ва Яккабоғ туманида ташкил этилди.
Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи 35 ёшли Ш.Э. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил февраль ойидан 27 июнь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйидаги 52800 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
«Дарё»да Шаҳрисабз шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида 1 июнь куни 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилгани, қолаверса болалар ҳақи — гўштдан уриб қолиш ҳолатлари ҳақида мақола эълон қилинган эди. Ушбу мақолага Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлими муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 8 июль куни соат 14.05 ларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшаган 1994 й.т. Ш.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Еттитом-Қарши” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Аннарўз қишлоғида яшовчи, 34 ёшли Ш.Л. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
2019 йил 29 июнь куни соат 18:45ларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани Обод МФЙда яшовчи 38 ёшли Р.Ж. уйида ўзаро жанжал туфайли вақтинча бирга яшовчи қайнсинглиси, муқаддам судланган 30 ёшли Р.Ш.ни пичоқ билан жароҳатлаган.
«Дарё» таҳририятига келиб тушган мурожаатларнинг бирида Қашқадарё вилоятидаги руҳий асаб касалликлар шифохонасида бемор аёвсиз калтаклангани хабар қилинади. Мурожаатчи Истат Эрназарова 1982 йилда туғилган қизи Моҳичеҳра Турсунқуловани жорий йил 20 июнь куни шифохонага олиб келганини, 22 июнь куни эса қизининг қўли, оёғи ва танасини кўкарган ҳолда кўрганини ёзади.
2019 йил 25 май куни соат 01:00ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Оқтош МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлининг 16-км.да ҳайдаб кетаётиб 21 ёшли пиёда Д.Т.ни уриб юборган ва воқеа жойидан яширинган.
2 июль куни Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи”да коллеж битирувчилари учун диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.