Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда 21 яшар йигитни ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди

Қашқадарёда 21 яшар йигитни ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди

2019 йил 25 май куни соат 01:00ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Оқтош МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлининг 16-км.да ҳайдаб кетаётиб 21 ёшли пиёда Д.Т.ни уриб юборган ва воқеа жойидан яширинган. Натижада Д.Т. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Яккабоғ тумани Жийда қишлоғи, Жийда МФЙда яшовчи 33 ёшли Б.Ҳ. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Киритилди: 16:04 04.07.2019. Ўқилди: 2134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!