Бугун 12 ноябрь, 2019 йил, сешанба

O'ZB

138 нафар болага 1 кг гўшт берган Шаҳрисабздаги 15-боғча масъуллари жазоланди

138 нафар болага 1 кг гўшт берган Шаҳрисабздаги 15-боғча масъуллари жазоланди

«Дарё»да Шаҳрисабз шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида 1 июнь куни 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилгани, қолаверса болалар ҳақи — гўштдан уриб қолиш ҳолатлари ҳақида мақола эълон қилинган эди. Ушбу мақолага Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлими муносабат билдирди.

Мақолада боғча мудираси ва ҳамшираси берган маълумотга кўра, ушбу боғчани гўшт маҳсулоти билан «Паҳлавон гермес» компанияси таъминлаши ҳақида сўз боради. Аниқланишича, «Паҳлавон гермес» компанияси боғчани 2019 йилнинг 1 июнига қадар гўшт билан таъминлаган. 1 июнь кунидан бошлаб эса, боғчани гўшт билан «Шаҳрисабз гўшт маҳсулотлари» хусусий корхонаси таъминлаб келган. “Шаҳрисабз гўшт маҳсулотлари” корхонаси 1 июнь куни 15-МТТнинг хўжалик мудири О.Саттаровга 20 килограмм гўшт етказиб берган.

Таъкидланишича, 1 июнь куни мудира томонидан тасдиқланган таомномада 136 нафар бола келганлиги ва 12,2 кг мол гўшти берилганлиги ва бир болага 90 граммдан мол гўшти тўғри келганлиги кўрсатилган. 15-МТТ мудираси Ҳафиза Маҳаммадиева ва ҳамшира Наргиза Бобомуродованинг эътиборсизлиги туфайли таомномада кўрсатилган жами гўшт килограми 12,2 рақами ўрнига 1 рақами қўйилган ва шу ҳолатда қолиб кетган.

Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлимининг тан олишича, 15-МТТ таомномаси ўрганилганда 3 ва 4 июнь кунларида болаларга гўшт маҳсулоти СанПиН меъёрига нисбатан кам берилганлиги аниқланган.

Маълумот беришларича, Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан ўрганилган натижаларга кўра, ўз вазифасига эътиборсиз қараган 15-МТТ ҳамшираси Наргиза Бобомуродова ҳамда хўжалик мудири О.Саттаровга «ҳайфсан» интизомий жазоси берилган. 15-МТТ мудираси Ҳафиза Маҳаммадиевага навбатдаги интизомий чора кўриш учун вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи номига билдирги киритилган. Ушбу билдиргига асосан бошқарма бошлиғининг 2019 йил 3 июлдаги буйруғига асосан боғча мудирасига ҳам «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланган.

Киритилди: 14:46 09.07.2019. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!