Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда салкам 53 000 доллар ўғирланди: жиноятчи ким?

Қашқадарёда салкам 53 000 доллар ўғирланди: жиноятчи ким?

Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи 35 ёшли Ш.Э. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил февраль ойидан 27 июнь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйидаги 52800 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Э.нинг уйида ёлланиб ишлаган, Қашқадарё вилоятида яшовчи 30 ёшли У.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 15:09 11.07.2019. Ўқилди: 1524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!