Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими маълумотларига кўра, Касби тумани Қўриқ қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, 1995 йилда туғилган Б.А. қалбаки пулларни ишлаб чиқараётгани аниқланган.
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида бир аёлнинг ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ҳамда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузган шахсларга суд ҳукми ўқилди.
Аввал хабар берганимиздек, Чироқчи тумани «Лангар» МФЙда яшовчи оиланинг етти нафар аъзоси уй шароитида тайёрланган помидор консервасидан заҳарланиб, вилоят марказидаги шифохоналарга ётқизилган эди.
Актриса Гавҳар Шарипова 19 ноябрга ўтар кечаси Қашқадарё вилоятида фожиали тарзда ҳалок бўлгани хабар берилди. Сўнгги маълумотларга кўра, у Сурхондарёдан қайтишда ўтирган юк машинасининг ҳайдовчиси унга шилқимлик қилган, шундан сўнг актриса соатига 140 километр тезликда ҳаракатланиб кетаётган машина эшигини очиб, ундан тушиб кетган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Қашкадаё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Қарши шаҳрида бир гуруҳ фуқаролар томонидан зўрланган аёл воқеасини назоратга олган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида Россиянинг “Лукойл” ширкати амалдори ўзбек ишчиларни “қўй подаси” дея ҳақорат қилганлиги ҳақидаги видео кенг тарқалмоқда.
Иккала ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда,
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, фаолиятидаги айрим камчиликлари учун Ғузор тумани ҳокими С.Бобоқуловга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан, хайфсан берилди.
Қашқардарёда фуқарога “соқолтой” деб мурожаат қилган ППХ ходимининг лавозими пасайтирилди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Деҳқонобод Калий заводида вилоят ташкилоти раҳбарлари ва туман фаоллари билан бўлган мулоқотда мурожаат қилувчи, раҳбарлар наздида шикоятчи дея қораланувчи фуқароларга нисбатан қарашни ўзгартириш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.