Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда Ёшлар етакчиси қалбаки пуллар ишлаб чиқараётгани аниқланди

Қашқадарёда Ёшлар етакчиси қалбаки пуллар ишлаб чиқараётгани аниқланди

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими маълумотларига кўра, Касби тумани Қўриқ қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, 1995 йилда туғилган Б.А. қалбаки пулларни ишлаб чиқараётгани аниқланган.

Туманнинг 36-умумтаълим мактаби Ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишловчи Б.А. тумандаги “Муғлон” МФЙ ҳудудидаги ўзи ижарага олган тикувчилик цехида, турли хил купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 172 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, рангли принтердан тўлиқ чиқарилмаган 84 дона 50.000 сўмлик купюрадаги пуллар, “EPSON” русумли рангли принтер ва “LENOVО” русумли ноутбук тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

А.Бдан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган АВ0304117 серия рақамли 172 дона 50.000 сўмлик купюра “Давлат белгилиси” корхонасида тайёрланмаганлиги ва рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Касби тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни А.Б нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:23 21.11.2019. Ўқилди: 3050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!