Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Яна 10 киши ис газидан заҳарланди, икки фуқаро вафот этди

Яна 10 киши ис газидан заҳарланди, икки фуқаро вафот этди

2019 йил 9 ноябрь куни соат 07:30ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани, Боғдод маҳалласида яшовчи аёл Б.И., унинг 2 нафар фарзанди ҳамда яшаш хонадонига меҳмонга келган 5 нафар қариндоши яшаш уйи ошхонасидаги газ плитасини ёқиб, ухлаб қолиши натижасида ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.  

Шунингдек, 2019 йил 10 ноябрь куни соат 13:00ларда Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Е.А. ва унинг турмуш ўртоғи қўлбола усулда ясалган иситиш қозини ўчоғига уланган табиий газ угаридан (ис гази) заҳарланиб, вафот этганлар.

Иккала ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, — дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов.

“Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.

Киритилди: 13:05 11.11.2019. Ўқилди: 1643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!