AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг кенжа қизи Тиффани унаштириш шарафига қимматбаҳо узук олди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Дональд Трамп президент постида хайрлашув мурожаати билан чиқиш қилди, унинг нутқидан иқтибосларни Оқ уй келтириб ўтган.
AҚШ президенти Дональд Трамп сайланган президент Жо Байденнинг инаугурацияси куни ўз видолашув маросимини ўтказади.
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг Facebook ва Instagramдаги саҳифалари яна онлайн режимида. Aввалроқ Facebook асосчиси Марк Цукерберг Трампнинг лавозимидан кетгунига қадар унинг саҳифалари блокланиб қолишини маълум қилганди.
Дональд Трамп ғолиб чиққан 2016 йилги президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви билан боғлиқ юзлаб тергов ҳужжатлари жума куни махфийлаштирилади. Бу ҳақда Aмериканинг Fox News телеканали Сенатдаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Москвада 11 январь куни Россия Президенти Владимир путин таклифига биноан Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларнинг кейинги босқичи, Тоғли Қорабоғдаги вазият атрофлича муҳокама қилинди.
Deutsche Bank келажакда Дональд Трамп ёки унинг компанияси билан иш олиб бормасликка қарор қилди, деб хабар берди New York Times газетаси.
Федерал қидирув бюроси AҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини якшанба куни мамлакат бўйлаб бўлиб ўтиши кутилаётган ўта ўнг экстремистларнинг қуролли норозилик намойишлари ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди ББC.
Америкалик актёр, Калифорниянинг собиқ республикачи губернатори Арнольд Шварценеггернинг айтишича, Дональд Трамп ўзининг тарафдорлари томонидан Капитолийга бостириб кирганидан кейин АҚШнинг энг ёмон президенти сифатида тарихга киради.
Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси АҚШнинг амалдаги президенти Доналmд Трампни Россия президенти Владимир Путиннинг "хизматкори" деб атади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путин ҳали коронавирусга қарши эмланмаганлигини маълум қилди, деб айтмоқда «Говорит Москва».
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни Дональд Трамп тарафдорлари соқчилар занжирини ёриб ўтиб, Вашингтондаги АҚШ Конгресси биносига бостириб кирди. Улар президент сайловлари натижаларини тасдиқлашга бағишланган конгресс мажлисини тўхтатиб қўйди.