Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шварценеггер Трампни АҚШ тарихидаги энг ёмон президент деб атади

Шварценеггер Трампни АҚШ тарихидаги энг ёмон президент деб атади

Америкалик актёр, Калифорниянинг собиқ республикачи губернатори Арнольд Шварценеггернинг айтишича, Дональд Трамп ўзининг тарафдорлари томонидан Капитолийга бостириб кирганидан кейин АҚШнинг энг ёмон президенти сифатида тарихга киради.

Актёр тегишли видеохабарни ўзининг Твиттер саҳифасига жойлаштирди.

Шварценеггернинг таъкидлашича, Трамп сайлов натижаларини ўзгартиришга, шунингдек, одамларни ёлғонларга ишонтириш орқали давлат тўнтариши уюштиришга ҳаракат қилган.

"У раҳбар сифатида муваффақиятсизликка учради ва энди тарихдаги энг ёмон президент сифатида эсда қолади", деди актёр.

Киритилди: 04:30 12.01.2021. Ўқилди: 1965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!