Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Трампнинг Россия билан тил бириктирганлигига оид ҳужжатлар махфийлаштирилади

Трампнинг Россия билан тил бириктирганлигига оид ҳужжатлар махфийлаштирилади

Дональд Трамп ғолиб чиққан 2016 йилги президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви билан боғлиқ юзлаб тергов ҳужжатлари жума куни махфийлаштирилади. Бу ҳақда Aмериканинг Fox News телеканали Сенатдаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.

“Яширилган ҳужжатлар гувоҳлик, стенограмма ва интервьюлардан иборат бўлади. Ушбу жараёнда юзлаб ҳужжатлар бўлиши кутилмоқда», - дея хабар беради нашр Сенатдаги манбасига таяниб.

Aввалроқ, махсус маслаҳатчи Роберт Мюллер Трампнинг 2016 йилги президентлик сайловларига таъсир ўтказиш учун Россия билан тил бириктирганлиги бўйича текширув ўтказган эди. Трамп ва унинг иттифоқчилари, ўз навбатида, терговни унинг президентлигига путур етказиш учун уйдирма деб аташмоқда.

Киритилди: 11:52 15.01.2021. Ўқилди: 2073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!