Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Трамп АҚШ халқи билан қачон "видолашиши" маълум бўлди

Трамп АҚШ халқи билан қачон "видолашиши" маълум бўлди

AҚШ президенти Дональд Трамп сайланган президент Жо Байденнинг инаугурацияси куни ўз видолашув маросимини ўтказади.

Тадбир Мериленддаги ҳарбий аэродромда 20 январь куни эрта тонгда Байденнинг инаугурациясидан бир неча соат олдин бўлиб ўтади. The Guardian нашрининг ёзишича, Трамп президент сифатида сўнгги маросимини ҳарбий парад ва маъмуриятининг амалдаги ва собиқ аъзолари тарафдорлари билан ўтказмоқчи.

Маросим эрталаб соат 8:00 да бўлиб ўтади. Таклифномаларда меҳмонлардан ўқотар қурол, ўқ-дорилар ёки портловчи моддалар, шунингдек лазер кўрсатгичлари ва ўйинчоқ тўппончаларини олиб келмаслик сўралди.

Киритилди: 17:43 19.01.2021. Ўқилди: 2865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!