Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Комил Холмуродов Мирзачўл туманига ҳоким бўлди

Комил Холмуродов Мирзачўл туманига ҳоким бўлди

Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Комил Холмуродов туман ҳокими этиб тайинланди. У бунгача вилоят прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.

Сессияда Бош прокурор Отабек Муродов қатнашди.

Маълумот учун, туманнинг аввалги ҳокими Маҳмуд Холбўтаев Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.

Киритилди: 15:59 02.11.2018. Ўқилди: 2770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!