Душанба куни ўтказилган сўров натижаларига кўра Шотландия сайловчилари мустақилликни қўллаб-қувватлашади ва улар келгуси икки йил ичида яна бир референдум ўтказилишини исташади.
Лондон полицияси 6 яшар болани қасддан ўлдиришга уринган 17 ёшли ўсмирни қўлга олди. Воқеа Тейт Модерн галереясида содир бўлди, деб ёзади The Guardian.
Жаҳондаги етакчи валюталарнинг алмашиб туриши табиий жараёндир. Иккинчи жаҳон урушига қадар Британия фунти резерв валюта ҳисобланган, дея таъкидлади Коэн.
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй яна омма олдида рақсга тушди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳақда видео жойлаштиришди.
Лаблар ҳаракатидан сўзларни англай оладиган мутахассис Жудит Хартер Германия канцлери Ангела Меркель титроқ тутган вақтда нималар деб шивирлаганини маълум қилди. Бу ҳақда эксперт Antenne Bayern радиостанциясига интервью берди.
Буюк Британиялик журналист аёл Жоанна Лилис Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди. Бу ҳақда у 8 июль куни твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Лондоннинг Хитроу аэропорти яқинидаги боғлардан бирида эркак кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Йўловчиларнинг сўзларига кўра, самолёт ҳавога кўтарилгунга қадар қиз ўзини хотиржам тутган, деб ёзмоқда "The Sun". Аммо самолёт ердан кўтарилганида қиз бошқаларга халал бера бошлаган. Уни тинчлантиришга уринишганида эса янада тажовузкор бўлиб қолган.
Ойлик маошни оптимал тақсимлаш орқали мамлакат марказидан уй сотиб олиш дунёнинг турли мамлакатларида турли йиллар ичида амалга ошиши аниқланган.
Қўшма Штатларда ядровий уруш ёки “қиёмат қойим”га мўлжалланган сўнгги замонавий самолёт намойиш этилди.
Асли сомалилик Ракхия Исмоил Буюк Британиянинг Ислингтон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Islington Media хабарига кўра, шаҳар кенгаши унинг ҳоким бўлишини маъқуллаган.
Лондон савдо расталарида илк бор Намаган вилоятида етиштирилган гилос пайдо бўлди.