Душанба куни ўтказилган сўров натижаларига кўра Шотландия сайловчилари мустақилликни қўллаб-қувватлашади ва улар келгуси икки йил ичида яна бир референдум ўтказилишини исташади. Шундан қуйидагича хулоса келиб чиқадики, Европа Иттифоқидан чиқиб кетгандан кейин қисқа вақт ичида Буюк Британия парчаланиши мумкин.
Майкл Ашкрофт томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, сўровда қатнашган 1019 шотландларининг 46 фоизи мустақиллик учун овоз беришларини ва 43 фоизи қарши овоз беришларини айтишган. Қолганлар “билмайман” жавобини танлаган.
«Мен янги овоз бериш тарафдорларини топдим ва икки йилдан ошиқ муддат ичида қўлга киритиладиган мустақилликни биринчи қадамини қўйдим», дейди Ашкрофт, Борис Жонсоннинг бош вазирликка номзод бўлишига қарши чиққан консерватор.
Ўтган ой Тереза Мей ўрнига бош вазир бўлган Борис Жонсонга Шодлондия бош вазири Никола Стержен Лондонни яна бир референдум ўтказишга кўндирмоқчи бўлгани ёқмаган эди.
Агар яна бир референдум бўлиб, Шотландия мустақилликка эришса, бу Буюк Британия учун бир аср олдин Ирландия мустақилликка эришганидан бери содир бўлган энг катта зарба бўлади.
Ҳозирда расмий Лондон Брексит жараёни билан банд.