Бугун 23 июль, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Эксперт қалт-қалт титраган Меркель нималар деганини маълум қилди (ВИДЕО)

Эксперт қалт-қалт титраган Меркель нималар деганини маълум қилди (ВИДЕО)

Лаблар ҳаракатидан сўзларни англай оладиган мутахассис Жудит Хартер Германия канцлери Ангела Меркель титроқ тутган вақтда нималар деб шивирлаганини маълум қилди. Бу ҳақда эксперт Antenne Bayern радиостанциясига интервью берди.

Ангела Меркелни 10 июлда Финляндия бош вазири Антти Ринне билан учрашувда бир ой  ичидаги учинчи марта титроқ босди. У аъзои баданини титроқ қамраб олганига қарамасдан жойидан жилмади. Ўзини қўлга олиш мақсадида бир неча маротаба турган ҳолатини ўзгартиришга уринди. Ҳатта оёқлари ҳам қалт-қалт титраётганини кўриш мумкин. Фин ҳукумати раҳбари бу ҳолатга эътибор бермайди.

Кейинчалик канцлер журналистларга  тоби яхши экани ва хавотирга сира ўрин йўқлигини айтган.

Меркелни титроқ босган ҳолат акс этган видеода у ҳамкасбига қарамасдан қандайдир сўзларни шивирлаётганини кўриш мумкин. Экспертнинг канцлер “Мен уддалай оламан” ("Ich schaffe das") деган жумлани бир неча маротаба такрорлаганига ишончи комил.

Киритилди: 19:20 12.07.2019. Ўқилди: 1018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!