Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Диққат! “Қиёмат куни самолёти” намойиш этилди

Диққат! “Қиёмат куни самолёти” намойиш этилди

Қўшма Штатларда ядровий уруш ёки “қиёмат қойим”га мўлжалланган сўнгги замонавий самолёт намойиш этилди.

Самолёт бутун командадан иборат. Ичкарида ётоқхоналар, ҳаммом, иш жойлари ва ҳатто жанговар бош қароргоҳ ҳам мавжуд.

Самолётга киришга фақат мамлакатнинг биринчи шахсларигагина рухсат берилади, бироқ ҳарбий қисм самолётнинг ички қисмини видеотасвирга олишга рухсат берди.

Лайнер исталган кун ва исталган вақтда учишга тайёр. Бундай самолёт ёқилғисиз ҳавода 12 соат ҳаракатланиши мумкин. Қўшма Штатлар ҳарбийлари ҳозирнинг ўзида 4 та шундай самолётни яратишди. Улардан бири аллақачон президентнинг давлат ташрифлари чоғида унга ҳамроҳлик қилмоқда.

Киритилди: 20:45 01.06.2019. Ўқилди: 4567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!