АҚШ аҳолисини коронавирус пандемияси сабабли “жуда оғир икки ҳафта” кутмоқда. Бундан Оқ уйдаги брифингда АҚШ президенти Дональд Трамп огоҳлантирди.
Қўшма Штатлар коронавирусдан ўлганлар сони бўйича Хитойни ортда қолдирди. Жонс Хопкинс университети мониторинг маълумотлари шундан далолат беради.
АҚШнинг Флорида штатидаги қўриқхона ходими сайр қилиш учун борди ва уч метрли аллигаторга дуч келди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан бўлиб ўтган суҳбати жуда мазмунли ва узун давом этганини маълум қилди.
Америкалик актёр Метью Фабер Лос-Анжелесдаги (Калифорния) уйида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда ТМЗ хабар бермоқда.
Нью-Йоркдаги шифохонада ишлайдиган ҳамшира BuzzFeed News муҳарририга коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг жиддийлигини акс эттирган ҳаяжонли фотосуратни юборди. Сурат касаллик қурбонлари учун кўчма ўликхонага айлантирилган музлаткичда олинган, дея хабар беради "Insider". Аёл ўз исмини ва иш жойини ошкор қилмасликни сўради.
"Кузда коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилиши мумкин, аммо АҚШ бунга тайёр бўлади", – дейди АҚШ аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи АҚШ президенти Дональд Трамп билан қўшма конференцияда.
Американинг Нанует шаҳрида яшовчи одам ўғлининг уйга киришига йўл қўймади. Маълум қилинишича, ота ўғлининг коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкинлигидан қўрқиб шу ишни қилган.
Америкалик биринчи ҳарбий хизматчи коронавирусдан вафот этди, деди АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер. Унинг сўзларини ТАСС келтирмоқда.
Нью-Йорклик дизайнер Тарек Солиман ҳам коронавирусга чалинмагунча унга аҳамият бермаганлардан бири эди. Энди эса йигит бошқа одамларни эҳтиёткорликка чорламоқда. Инстаграмда Тарек коронавирусга қарши кураш ҳақида ўз ҳикоясини айтиб берди.
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда 30 март, душанба куни Кремлда хабар қилинди.
Америка ҳукумати ўзининг саъй-ҳаракати билан COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида қурбонлар сонининг янада ортиб кетиши олдини олди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот анжумани вақтида маълум қилди.