Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

47 ёшли актёр ўз уйидан ўлик ҳолда топилди

A A A
47 ёшли актёр ўз уйидан ўлик ҳолда топилди

Америкалик актёр Метью Фабер Лос-Анжелесдаги (Калифорния) уйида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда ТМЗ хабар бермоқда.

Фабер 47 ёшда эди. Таъкидланишича, актёр табиий сабабларга кўра вафот этган. Фабернинг қариндошлари у билан узоқ вақт боғлана олишмади, уйига келганларида эса актёрнинг жасадини топишди.

Метью Фабер 1995 йилда "Қўғирчоқ уйга хуш келибсиз" фильмидаги Тодд Солондз роли билан танилган. У шунингдек, "Қотилликнинг туғилиши", "Сью", "Иблис билан жанг", "Ўзингиз билган иблис" каби фильмларда эпизодик ролларни ижро этган. Шунингдек, "Қонун ва тартиб" сериалида ўйнаган.

 

Киритилди: 13:48 31.03.2020. Ўқилди: 3833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар