Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин ва Трампнинг айнан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди

Путин ва Трампнинг айнан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан бўлиб ўтган суҳбати жуда мазмунли ва узун давом этганини маълум қилди.

“Ҳақиқатдан коронавирус билан курашиш доирасида давлатларимиз қабул қилаётган чораларга оид жуда батафсил ахборот билан алмашиш бўлиб ўтди”, - дея Песков сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.

Песков Трампнинг Россия тиббиёт ёрдами ҳақидаги баёнотига изоҳ бериб, икки етакчи суҳбат давомида ушбу мавзуга тўхтатиб ўтишганини тасдиқлаган. Путин ва Трамп коронавирус пандемияси шароитида халқаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлашган.

Кремь вакилининг сўзларига кўра, Путин ва Трамп нефть бозоридаги ҳозирги конъюктура икки давлат манфаатларига тўғри келмаслигини билдиришган. Шу билан бирга Песков юзага келган вазиятда Москва ва Вашингтон қўшма бирор бир ҳаракатлар қабул қилиши ёки қилмаслигини изоҳлашдан бош тортган.

30 март куни Вашингтон ташаббуси билан Россия ва АҚШ президентларининг суҳбати бўлиб ўтди. Икки етакчи коронавирус тарқалиши кўламидан хавотирда эканликларини маълум қилишган ва бир бирларига таҳдиднинг олдини олиш учун қабул қилинаётган чоралар ҳақида маълумот беришган.

Қолаверса, Путин ва Трамп дунё нефти бозоридаги вазият юзасидан фикр алмашган ва энергетика вазирлари даражсида икки томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида келишиб олишган.

Киритилди: 18:30 31.03.2020. Ўқилди: 4163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!