Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирусга чалинган йигит: "Шифокорлар довдираб қолишди"

Коронавирусга чалинган йигит: "Шифокорлар довдираб қолишди"

Нью-Йорклик дизайнер Тарек Солиман ҳам коронавирусга чалинмагунча унга аҳамият бермаганлардан бири эди. Энди эса йигит бошқа одамларни эҳтиёткорликка чорламоқда. Инстаграмда Тарек коронавирусга қарши кураш ҳақида ўз ҳикоясини айтиб берди.

Тарек оғриққа дош бера олмай ёрдам сўради. Йигит шифохонага шошилди, аммо шифокорлар ҳам чалкашиб, довдираб қолишди ва қандай ҳаракат қилишни билишмади. Йигит тиббий муассасада 12 соат турди, шифокорлар унга айрим дориларни бериб, уйларига кетишди.

Бир неча кундан кейин дизайнерда коронавирус аниқланди. Шу билан бирга, йигит ўзини яхши ҳис қилмади, касаллик унинг ўпкасини зарарлашга улгурганди. Кейинчалик иситма ўтиб кетган бўлса ҳам, нафас олиш муаммолари юзага келди. Тарекнинг фикрича, шифокорлар коронавирусни тўлиқ тузата олишмайди. "Касалхонага ётиб, шифокорнинг қўлига қарагунча ўзингизни эҳтиёт қилиб, вирус юқтирмаган афзал", дейди йигит.

Киритилди: 22:56 30.03.2020. Ўқилди: 7677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!