АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ва ФҚБ АҚШ ҳукуматига февраль ойида Россиянинг 2020 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловларига кутилаётган аралашуви тўғрисида огоҳлантирувчи меморандум юборди, дея хабар беради АP. Хусусан, разведка идоралари Россия вакиллари президентликка номзодларга "яширинча маслаҳат беришади", деб ишонишади. Ҳужжатда Россия ҳукумати қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган аниқ сиёсат кўрсатилмаган.
Авиакомпаниялар парвоз пайтида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги чораларни кўрмоқда, деб хабар беради Express.
Буюк Британия ва Австралия разведка агентликларида коронавирус Ухан вирусология институти лабораториясида яратилгани тўғрисида далиллар йўқ. Бу ҳақда Guardian ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.
Пойганинг ижрочи директори Чейз Кэри чемпионат 5 июлда Австрияда бошланишини маълум қилган. 19 июлда ўтказилиши режалаштирилаётган Британия босқичи томошабинларсиз ўтади.
АҚШ Молия вазирлиги апрелдан июн ойигача бўлган харажатларни қоплаш учун қарийб уч триллион доллар ($2,99 триллион) қарз олинишини маълум қилди.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг айтишича, Пекин Ғарб мамлакатлари эпидемиянинг ҳақиқий кўлами ва коронавирус инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли экани ҳақида ўз вақтида хабардор бўлмаслиги учун қўлидан келганча ҳаракат қилган.
Оқ уйнинг айтишича, мамлакатда ой охирига қадар коронавирусдан ўлганлар сони икки баравар кўпайиши ҳақидаги маълумотлар тўғри эмас.
1 июнга қадар АҚШда коронавирус қурбонлари сони икки баравар кўпаяди — кунига 3 минггача одам вафот этади. Бу ҳақда New York Times газетаси президент Дональд Трамп маъмуриятига таяниб хабар бермоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига тарифларнинг ошишини Пекинга янги коронавирус пайдо бўлиши ҳақида дунё ҳамжамиятига хабар бермагани учун жазо чораларидан бири сифатида кўрмоқда.
Кейин эса инфекция қасддан тарқатилганми ёки бирор воқеа билан боғлиқми деган саволга жавоб беришдан бош тортган.
Бироқ 2 май куни Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги Ким Чен Ин 20 кунлик “йўқолиш”дан кейин илк бор омма олдида кўринганини маълум қилди.
Хитойда коронавирус ҳақида қисқача анимацион фильм чиқди. Унда АҚШ расмийларининг хатти-ҳаракатлари масхара қилинган. Хитойнинг Синхуа ахборот агентлиги "Бир вирус бўлган экан..." номли клипни нашр этди.