Авиакомпаниялар парвоз пайтида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги чораларни кўрмоқда, деб хабар беради Express.
Юз ниқоблари барча саёҳатчилар учун мажбурий бўлиши мумкин. Баъзи йирик ташувчилар ҳозирда парвозларда йўловчилардан ниқоб тақишни талаб қилмоқдалар.
Америкадаги авиакомпаниялардан бирининг таъкидлашича, йўловчилар нафақат парвоз пайтида, балки қўнишдан олдин ва қўниш давомида: рўйхатдан ўтиш пайтида, кутиш хоналарида ҳам ниқоб тақишлари керак.
Авиакомпаниялар кейинчалик сайёҳлар самолётда коронавирус юқтиришдан чўчишса, мижозлар камайиб кетишидан хавотирда. Ниқоб тақиш мижозларни хавотирлардан холи қилиш учун керак.
Америка авиакомпаниясига кўра, ниқоблар барча йўловчилар учун мажбурий ва ҳимоя воситалари бепул берилади.