АҚШ Давлат котиби Майк Помпео коронавирус пандемияси ХХР лабораторияларида юзага келган бўлиши мумкин мазмунида тарқалган тахминларни тасдиқловчи маълумотни эълон қилди.
Дональд Трамп ғолиб чиққан 2016 йилги президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви билан боғлиқ юзлаб тергов ҳужжатлари жума куни махфийлаштирилади. Бу ҳақда Aмериканинг Fox News телеканали Сенатдаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.
«Менимча, воқеаларнинг бундай ривожланиши мамлакатимиз манфаатларига тўғри келмайди ёки бизнинг конституциямизга мос эмас», — деди вице-президент.
Трампни лавозимидан четлатишни ёқлаб 232 конгрессмен, жумладан, унинг 10 нафар партиядошлари, овоз берди, 197 киши қарши чиқди.
АҚШ ҳукумати 70 йил ичида биринчи марта аёлга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ҳукмини ижро қилди, деб хабар қилди The New York Times.
Aмерикалик актёр Чак Норрис 6 январь куни Вашингтондаги Капитолий биноси олдидаги намойишларда қатнашгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган айбловларни рад этди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида ёзган.
Юзлаб эронлик олимлар республика ҳаво ҳудудига бостириб киришга урингани учун AҚШ ҳарбийларига ҳужум қилишга чақиришди. Бу ҳақда 840 олимнинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Aмир Aли Ҳожизодага юборган очиқ хатида айтилган, деб ёзади Fars агентлиги.
Deutsche Bank келажакда Дональд Трамп ёки унинг компанияси билан иш олиб бормасликка қарор қилди, деб хабар берди New York Times газетаси.
Федерал қидирув бюроси AҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини якшанба куни мамлакат бўйлаб бўлиб ўтиши кутилаётган ўта ўнг экстремистларнинг қуролли норозилик намойишлари ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди ББC.
Америкалик актёр, Калифорниянинг собиқ республикачи губернатори Арнольд Шварценеггернинг айтишича, Дональд Трамп ўзининг тарафдорлари томонидан Капитолийга бостириб кирганидан кейин АҚШнинг энг ёмон президенти сифатида тарихга киради.
АҚШнинг 41-президенти Катта Жорж Бушнинг опаси Нэнси Эллис Буш коронавирус билан касалланганидан сўнг вафот этди.
АҚШ қонунчилигига кўра, агар шахс полиция ходимига ҳужум қилишда айбланаётган бўлса, бу «полиция ходимига жиддий тан жароҳати етказишда катта хавф туғдирадиган зўравонлик ҳаракати» сифатида баҳоланади.