Бугун 27 январь, 2021 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШдаги Капитолий биносига Чак Норрис ҳам ҳужум қилганмиди?

АҚШдаги Капитолий биносига Чак Норрис ҳам ҳужум қилганмиди?

Aмерикалик актёр Чак Норрис 6 январь куни Вашингтондаги Капитолий биноси олдидаги намойишларда қатнашгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган айбловларни рад этди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида ёзган.

«Яқинда Вашингтондаги Капитолийдаги тартибсизликлар пайтида Чак Норрис қиёфаси борлигини билдим. Бу мен эмас, мен у ерда бўлмаганман», деб ёзган актёр. Норрис Aмерика жамиятида "ҳар қандай турдаги зўравонликка ўрин йўқ" деган фикрни билдирди. У ҳар доим қонун ва тартибни ҳимоя қилган ва бундан кейин ҳам ҳимоя қилишини қўшимча қилди.

Aввалроқ Чак Норрис AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватловчи митингга чиққанликда гумон қилинганди. Гўё актёр акс этган фотосурат дастлаб Капитолийга ҳужум қилганларидан бири Метт Блэдсо томонидан чоп этилган ва кейинчалик расм ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.

Киритилди: 11:44 13.01.2021. Ўқилди: 2733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!